Тадбир давомида Бухоро шаҳри Навоий шох кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган “Каптива” русумли автомашина шубҳа уйғотганлиги сабабли тўхтатилганда автомашина ҳайдовчиси Қ.Ш. машинадан қора целлофан бўлакларини йўл ёқасига ташлаб қочишга уринган. Бироқ тезкор гуруҳ вакиллари томонидан ҳайдовчи қисқа фурсатда қўлга олинган.
Фуқаро Қ.Ш. ташлаб қочишга уринган целлофан пакетларидаги гугурт қутиларида яшил рангли ўткир ўзига хос ҳидли қуритиб майдаланган ҳолдаги ўсимликсимон моддалар бўлиб, улар экспертиза хулосларига кўра, умумий оғирлиги салкам 15 граммга тенг бўлган марихуана гиёҳвандлик воситаси эканлиги ўз тасдиғини топди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Қ.Ш.га нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
16.10.2018