Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода ҳарбийлар иштирокида яқиндан очиқ мулоқот бўлиб ўтди
2053
Халқимиз муаммоларини ўрганиш ва уларнинг оғирини енгил қилиб, юртдошларимиз кўнглига йўл топиш мақсадида ташкил этиб келинаётган очиқ мулоқотлардан яна бири Бухоро ёшлар марказида бўлиб ўтди.
Бухорода ҳарбийлар иштирокида яқиндан очиқ  мулоқот бўлиб ўтди

Бу галги очиқ мулоқот аввалгиларидан тубдан фарқ қилди. Нега деганда унда ҳарбий пенсионерлар, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этишди.

Тадбирда ҳарбийларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини амалга оширишга ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳарбий округ қўмондонлари ва республика ҳарбий прокуратура ходимлари мурожаатчиларнинг муаммоларини бирма-бир тинглаб, уларга атрофлича кўрсатмалар берилди. Бўлиб ўтган тадбирда вилоят божхона бошқармасининг ходимлари ҳам бевосита иштирок этишди.

Шу куни нафақат ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг муаммолари тингланди, шу билан бир қаторда тадбир қатнашчиларининг таклиф-у мулоҳазалари ҳам аҳамиятли бўлди. Масалан улар орасида умумий ўрта таълим мактабларида таълим олиб келаётган бўлажак ватан ҳимоячилари учун ёшларни чақириққа тайёрлов дарсларини кўпайтириш, ҳарбий асбоб-ускуналар билан яқиндан таништиришга эътибор қаратиш таклифи кўпчиликка маъқул келди.

Мазкур тадбир туфайли кўпчилик ўз ечимини кутаётган муаммоларини ижобий томонга ҳал қилишга эришди.

 

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

12.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг