Фуқаро Б.А. ўзининг шахсий автомобилида “Сирдарё” чегара божхона постига кириб келиб, белигиланган тартибга кўра божхона декларациясини тўлдиради. Шундан сўнг автомашина божхоначилар томонидан холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, автомашина юкхонасида декларацияда кўрсатилмаган умумий қиймати 39 млн. сўмлик 5212 дона косметика маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича божхона текширувлари олиб борилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
12.10.2018