Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёшлар тарбиясига барчамиз масъулмиз
2310
Давлатимиз томонидан ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликни олдини олишга доир қабул қилинган норматив хужжатлар ижроси бўйича бугунги кунда Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда.
Ёшлар тарбиясига барчамиз масъулмиз

Жорий йилнинг 12 октябрь куни Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Сирдарё болалар мусиқа ва санъат мактабида “Одам савдосига қарши курашиш - жамият олдидаги муҳим вазифа”, “Диний экстремизм ва терроризмнинг салбий оқибатлари” ҳамда “Гиёхвандликка қарши курашайлик” мавзуларида профилактик давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган таниқли кино ва театр актёрлари иштирок этдилар.

 Суҳбат қатнашчиларига одам савдосининг жирканч оқибатлари, ушбу жиноят дунё бўйича трансмиллий жиноят тури ҳисобланиши,  айрим ёшлар билиб-билмай турли диний оқимлар таъсирига тушиб қолаётганлиги, тушунтириб берилиб,  ёшлар тарбияси учун жамоатчилик, маҳалла, ёшлар иттифоқи ва ота-оналар биринчи навбатда маъсул эканликлари хақида сўз юритилди.

Шу билан бирга, тадбир иштирокчиларига республикамизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликга яратилаётган қулайликлар ва шароитлар, яратилаётган иш ўринлари ва қонунчиликдаги ўзгаришлар тушунтирилиб, чет элларда пул топиш учун кетган фуқароларнинг ватанларига оғир касалликлар орттириб қайтаётганликлари хусусида мисоллар келтирилиб, ҳар биримиз ватанимиз равнақи учун бор куч ғайратимизни сарфлашимиз лозимлиги яна бир бор тадбир иштирокчиларига сўзлаб берилди.

Тадбир якунида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.

                   

            Сирдарё вилояти божхона  

           бошқармаси Ахборот хизмати

13.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг