Мамлакатимизга кириб келаётган қўшни давлат фуқароси Д.Н билан ўтказилган оғзаки сўров пайтида у ўз ёнида ҳеч қандай ортиқча буюмлари йўқлигини маълум қилди. Аммо, унга тегишли бўлган қўл юклари ва эгнида кийиб юрган жемпери назоратдан ўтказилганда, жемпер чўнтагида божхона ходимининг оғзаки сўрови пайтида айтилмаган ва декларацияланмаган – умумий оғирлиги 89,70 грамм бўлган жами 36 дона кумушдан ясалган узукларни яширинча олиб келаётганлиги аниқланди.
Божхона тўловлари ундирилмасдан олиб кириш меъёрларига асосан, жисмоний шахслар ўзлари билан божхона чегараси орқали 65 граммгача бўлган қимматбаҳо тақинчоқларни божхона тўловларисиз олиб ўтишлари мумкинлиги сабабли, фуқаро Д.Нга божхона назорати вақтида аниқланган кумуш узуклардан 65 грамми қайтариб берилди ва қолган 24,70 грамм 10 дона кумушдан ясалган узуклар далилий ашё сифатида олиб қолинди.
Экспертлар узуклар кумушдан ясалганлигини тасдиқлашди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
12.10.2018