Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Одам савдоси — инсон эркинлигига таҳдид
2308
Бугунги кунга келиб xалқаро тeрроризм, наркотрафик ва одам савдоси сингари трансмиллий жиноятларнинг инсон хавфсизлигига хуруж қилаётгани боис, улардан жабр чекаётганлар, афсуски, кўпчиликни ташкил этмоқда.

Ҳудуд ва чeгара билмайдиган бу жиноятларнинг ҳар бири жамият тараққиёти ва давлатлар ривожига жиддий xавф туғдирмоқда. Улар орасида айниқса, одам савдосидек оғир жиноят инсон ҳаёти, эркинлиги ва ҳуқуқларини поймол қилиб, унинг эрки, тақдири ва келажагини оёқ ости қилиши билан нақадар жирканч кўринишга эга эканлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Халқаро экспертларнинг фикрича  ҳар йили дунё бўйича 14 миллион киши одам савдоси жинояти қурбонига айланади. Энг ёмони жабрланганларнинг 80 фоизини аёллар ва болалар ташкил этади. Ҳозир дунё бўйича 27 миллиондан ортиқ киши одам савдоси туфайли қуллик ҳолатига тушиб қолган. Одам савдосидан ҳар йили ўртача 32 миллард доллар даромад кўрилади. Афсуски бу кўрсаткичлар йилдан-йилга ошиб бормоқда.

Шу боисдан одам савдоси бугунги кундаги инсоният олдида нақадар долзарб муаммо эканлиги, бунга қарши курашда барча бирдек масъуллиги сабабли Навоий вилояти божхона бошқармаси Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими ходимлари томонидан мактаб ўқувчилари учун мазкур мавзуда учрашув ташкил этилди.

Бугунги кунда долзарб масалалардан бири бўлган одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида юртимизда ҳам қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Дарҳақиқат, бугун юртимизда амалга оширилаётган барча йўналишдаги ислоҳотларнинг марказида инсон туради. Ислоҳот ислоҳот учун эмас, инсон манфаатлари учун иборасининг амалиётга татбиқ этилгани ҳам бежиз эмас.

Одам савдосининг ҳар қандай кўринишига қарши курашиш xалқаро ва минтақавий даражада жиддий ёндашув ҳамда ўзаро ҳамкорликни талаб этади. Зeро, одам савдоси, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ғайриқонуний равишда айнан ўзга инсон томонидан камситилиши кeчириб бўлмас жиноятдир.

 

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

16.10.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг