“Фарҳод” чегара божхона постида қўшни давлатдан келаётган фуқаро Р. М. га тегишли қўл юкларининг назорат-рентген аппаратидаги тасвирлари божхоначиларни шубҳалантириб қўйди.
Шундан сўнг ушбу юклар холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганида, улар орасида белгиланган нормалардан ортиқча бўлган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган 118 қути сигаретлар, 36 дона уяли телефон аксессуарлари ва бошқа товар-моддий бойликлар борлиги аниқланди.
Мазкур товарларнинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 12 млн. 380 минг сўмни ташкил қилди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
3.10.2018