Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда салкам 23 млн. сўмлик товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1857
Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига доир яна бир қонунбузарлик ҳолати фош қилинди.
Наманганда салкам 23 млн. сўмлик товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Фуқаро Қ.А. бошқарувида бўлган “Дамас”  русумли автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автотранспорт воситасига фуқаролар Қ.Қ ва М.А ларга тегишли бўлган қиймати 13 млн. сўмлик 17 турдаги аёллар кузги кийим-кечаклари ҳамда қиймати салкам 10 млн. сўмлик 2 турдаги 11 дона мобил телефонлар ортилганлиги аниқланди. Суриштирувлар давомида қонунбузарлар хорижда ишлаб чиқарилган ушбу товарларга тегишли биронта ҳам ҳужжатни божхоначиларга тақдим қила олишмади.

Ҳозирда мазкур товарлар ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинган ва ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Наманган вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

11.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг