“Дўстлик” чегара божхона постида қўшни мамлакатдан келаётган фуқаро Д.Д кузатув остига олинганида, ушбу шахс мазкур пост орқали ҳаракатланаётган бошқа шахсларни ташмачиликка ёллаб, гўёки шахсий фойдаланиш учун деган ниқоб остида симсиз алоқа учун мўлажлланган 20 дона “WI FI” роутерларини юртимизга олиб кираётганида божхоначилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда ашёвий далилар билан қўлга олинди.
Қўшни давлатдан яширин тарзда олиб келинган “PTP LINK TL-WR840N” номли “WI FI” роутерларининг умумий қиймати 6 000 000 сўмни ташкил этди.
Шунингдек, мазкур пост ходимлари рангли металл парчаларининг мамлакат ҳудудидан ноқонуний равишда олиб чиқиб кетилишининг олдини олишди.
Фуқаро Т.М. бошқарувидаги “Hyundai Portter II” русумли автомашина божхона назоратидан ўтказилганда, машина юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатларга эга бўлмаган, салкам 2 тоннага яқин рангли металл борлиги аниқланди.
Маълум бўлишича, рангли металлар фуқаро У.С.га тегишли бўлиб, уларнинг тахминий қиймати қарийб 20 млн. сўмни ташкил қилар экан.
“Маданият” чегара божхона постида эса қўшни давлатдан кириб келаётган фуқаро Р.Р. қўл телефонини “беҳаёлик манбаи”га айлантиргани фош бўлди.
Божхона кўриги давомида ушбу шахс мазкур телефон хотирасида 382 дона бехаё мазмундаги видеолавхалар, 2000 дона бехаё мазмундаги фотосуратлар ҳамда 899 дона бехаё мазмундаги “GIF” форматидаги файлларни республикамизга олиб кираётганлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар бўйича текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
26.09.2018