Х.Ш. исмли шахс мамлакатимизга кириб келар экан, божхона ходимларига қўл юклари орасида фақатгина телефон батареялари борлигини маълум қилди.
Шундан сўнг унга тегишли юклар белгиланган тартибда божхона қўригидан ўтказилганида, божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинмаган 100 дона уяли телефонлар борлиги аниқланди.
2 турдаги ва батареялари бўлмаган мазкур телефонларнинг умумий қиймати 15 миллион сўмни ташкил қилар экан. Уларни олиб киришдан эса фуқаро Х.Ш кейинчалик қайта сотишни кўзлаган экан.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
26.09.2018