Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона тартиботлари янада соддалашади
2512
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 25 сентябрь куни “Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига келадиган товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда божхона тартиботларини соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 762-сон қарор қабул қилинди.
Божхона тартиботлари янада соддалашади

Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон Фармони ижроси доирасида қабул қилинган бўлиб, автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспорти орқали Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига келадиган товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда божхона назоратидан ўтказиш самарадорлигини таъминлаш, уларни расмийлаштиришдаги божхона тартиботлатрини соддалаштиришга қаратилган.

Қарор билан автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспорти орқали Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига келадиган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида электрон тарзда олдиндан хабардор қилиш тартиботини амалга ошириш схемаси ва бу жараёнда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган маълумотлар рўйхати тасдиқланди.

Рўйхатга кўра, транспорт воситаси тури ва у ҳақидаги маълумотлар, товарларни юборувчи ва қабул қилувчи мамлакат номи, ташувчининг номи ва манзили, товарларни қабул қилувчининг манзили ва СТИРи (транзит учун қабул қилинмайди), товарларнинг номи, коди, брутто вазни ва қиймати каби қатор маълумотлар олдиндан тақдим қилиниши лозим.

Белгилаб қўйилдики, товарни ташувчилар ёҳуд товар эгалари ёки товарга нисбатан ваколатларга эга бўлган шахслар товарлар ва транпорт воситалари тўғрисидаги электрон тарздан олдиндан ахборотни божхона органларининг ахборот тизимига телекоммуникация тармоғи орқали:

автомобиль транспортининг Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтишдан 1 соат олдин; 

темир йўл транспортининг Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасига етиб келишидан 2 соат олдин;

узоқ йўналишни амалга оширишда – ҳаво транспортининг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига учиб келишидан 2 соат олдин;

қисқа йўналишни амалга оширишда – ҳаво транспортининг учиш вақтида юбориши мумкин.

Қарода Давлат божхона қўмитаси “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига келадиган товарлар ва транспорт воситалари, шунингдек, ҳаво ва темир йўл транспортида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиладиган йўловчилар ва уларнинг багажи тўғрисидаги электрон маълумотларни айирбошлаш тизимини назарда тутадиган дастурий таъминотни 2 ой муддатда ишлаб чиқиш ва божхона органларининг ахборот тизимига жорий қилиш юклатилди.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

27.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг