Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар Хадрада ёнида гиёҳвандлик воситаси бўлган шахсни қўлга олишди
1226
Гиёҳвандлик бугунги кунда бутун дунё жамоатчилигини ташвишга солаётган долзарб муаммолардан биридир. Шу боис мамлакатимизда унга қарши курашиш, аҳоли, айниқса, ёшларни ушбу балодан асраш борасида кенг кўламли кескин чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Божхоначилар Хадрада ёнида гиёҳвандлик воситаси бўлган  шахсни қўлга олишди

Божхона ходимлари ҳам ушбу заҳри қотилнинг ғайриқонуний айланишиги қарши кескин кураш олиб боришмоқда.

Яқинда Давлат божхона қўмитасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ва Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Шайхонтохур тумани Хадра мавзеси ҳудудида ҳаракатланаётган П.А. исмли шахсни тўхтатиб, холислар иштирокида кўздан кечиришди.

 Натижада, унинг ёнидан целофан пакетга ўралган оғирлиги 51 гр. “наша” гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

 Тадбир давомида Зангиота туманида П.А.истиқомат қилувчи  хонадон  ертўласи кўздан кечирилганида қора целофан пакетга ўралган бир литрли шиша банканинг ичида оғирлиги 1 кг. 115 гр. "наша" гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Экспертиза хулосасига кўра ашёвий далил сифатида олинган модда “ёғ ва марихуана” аралашмаси бўлиб соф оғирлиги 685,1 гр.ни ташкил этар экан.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

 

27.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг