Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар Фарғонада 171 минг донадан ортиқ пиротехника воситаларининг яширин олиб кирилишига чек қўйишди
1812
Мақоламизнинг бу галги “қаҳрамон”лари пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши кураш фақат янги йил арафасида кучайтирилади деб ўйлаб қаттиқ янглишишди. Зеро, бу турдаги божхона қоидабузарликларига қарши кураш мавсум танламайди, аксинча йил давомида амалга оширилади.
Божхоначилар Фарғонада 171 минг донадан ортиқ пиротехника воситаларининг яширин олиб кирилишига чек қўйишди

Фарғона  вилояти божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Олтиариқ туманида ҳаракатланаётган “Кобалт” автомашинасини кўздан кечириш давомида 73 кг.дан ортиқ оғирликдаги пиротехника воситаларининг йўли тўсилди.

Муқаддам айланма йўллар билан олиб кирилган 2 турдаги 28 минг донадан ортиқ мазкур пиротехника воситаларининг умумий қиймати 8.2 млн. сўмни ташкил қилмоқда.

Риштон туманида ҳам шу турдаги божхона қоидабузарлиги бартараф этилди. Қўқонга йўл олган “Нексия” автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автомашина салони ва юкхонасида муқаддам қўшни давлатдан айланма йўллар орқали олиб кирилган, хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи хужжатлари бўлмаган умумий қиймати салкам 12 млн. сўмлик 119,5 кг. оғирликдаги 143 минг донадан ортиқ пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари амалга оширилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

 

25.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг