Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция - тараққиётга таҳдид
2142
Жорий йилнинг 26 сентябрь куни Сирдарё вилояти божхона бошқармасида шахсий таркиб ўртасида тамагирлик, порахўрлик ва бошқа коррупцион жиноятлар каби салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида ёш ходимларнинг ота-оналари ва оила аъзолари иштирокида профилактик йиғилиш ўтказилди.
Коррупция - тараққиётга  таҳдид

    Йиғилишни бошқарма бошлиғи ўринбосари Ф.Сатторов очиб, кун тартибидаги масала юзасидан ҳозирги кунда давлатимиз томонидан божхона органлари  ходимлари  ва  уларнинг  оилаларига  кўрсатилаётган ғамхўрликлари, ҳамда яратилаётган шароитлар, бошқарма ва божхона постларини замонавий инновацион технологиялар билан жиҳозланишига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги  хақида сўз юритди..

Ўзбекистон Республикасининг божхона тизими ҳозирги кунда мамлакатимизнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминловчи,  ички бозорни ҳимоя қилувчи, давлат хазинасини тўлдирувчи ҳамда бошқа бир қатор муҳим давлат аҳамиятига молик вазифаларни бажарувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органи ҳисобланиши, мустақиллигимизнинг дастлабки кунларидаёқ ташкил этилган мазкур тизим бугунги кунда такомиллашиб, ривожланган, кучли моддий техник базасига эга бўлган, билимли ва юқори малакали ходимлар хизмат қиладиган нуфузли ташкилотга айланганлигини, ҳозирги кунда, божхона ходимлари томонидан Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиб, республикамиз ҳудудига қурол-яроқ, гиёхванд моддалар, диний экстремистик адабиётлар ва сифатсиз товар-моддий бойликларини кириб келишини олдини олиш билан бирга, стратегик аҳамиятга эга бўлган хом ашёлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа тарихий аҳамиятга эга бўлган ёдгорликларнинг ноқонуний олиб чиқилишининг  олди  олинаётганлигини алохида таъкидлади.

Амалга оширилаётган ислоҳотларни чуқурлаштириш, мамлакатимизнинг янада равнақ топишида фидойи ва ўз касбига садоқатли божхона ходимларининг ҳиссаси катта бўлаётганлиги таъкидланди.

Маъруза сўнгида бугунги кунда божхона органларига юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш учун тизимни интизомли ва профессионал тайёрланган салоҳиятли ходимлар билан тўлдириш, тамагирлик, порахўрлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ёки хизмат вазифаларига совуққонлик билан қараш, мансаб ваколати доирасидан четга чиқишлик ва коррупция иллатларига қарши курашни кучайтириш борасида аниқ мақсадга йўналтирилган қатъий чоралар кўриш, ходимларга  нисбатан  масъулиятни оширишга алоҳида эътибор қаратиш фаолиятимизнинг энг устувор йўналишларидан бири бўлиб ҳисобланиши қайд этилди.

Маъруза  якунлангач, “Коррупция – халокатга йўл” номли видеоролик намойиш этилди.

Намойиш якунидан сўнг, ота-оналар сўзга чиқиб, коррупция давлатнинг конституциявий асосларини хамда жамиятнинг маънавий-ахлоқий асосларини емиришини, фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликларини жиддий тарзда бузилишига олиб келишини инобатга олиб, бундай салбий иллатларга йўл қўймаслик, ҳар бир божхона ходими  ватанга сидқидилдан ва  ҳалол хизмат қилиши, божхоначи деган улуғ номга доғ туширмаслиги лозимлигини, жонажон Ватанимизни бунданда ривожланишига  ўз ҳиссасини  қўшиши лозимлигини яна бир бор эслатиб ўтдилар.

                                                                             Сирдарё вилояти божхона                                                                                                                                             бошқармаси Ахборот хизмати

26.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг