Жумладан, “Алмата-Нукус” йўналишидаги поезд йўловчиларининг қўл юкларини божхона назоратдан ўтказиш чоғида, фуқаро Ш.У.нинг қинғир қилмишлари фош қилинди.
Ушбу шахс божхона ходимининг оғзаки сўрови давомида ва йўловчи божхона декларациясида маълум қилмасдан туриб, хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган 20 дона автомагнитофон, чилим учун мўлжалланган 150 қути турли хўшбуй кўмир воситалари ҳамда 4 дона автомашшина ўриндиқлари учун кўзланган ғилофларни олиб кирмоқчи бўлган экан.
Худди шу поезд йўловчиларидан яна бири, қўшни давлат фуқароси К.Ж. эса 2 турдаги 7 дона рақамли фотоаппаратларни божхона назоратига тақдим этмасдан ва декларацияламасдан олиб кираётган вақтида тўхтатиб қолинди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра мазкур фотоаппаратларнинг умумий қиймати 34,5 млн. сўмдан ошар экан.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
26.09.2018