Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар Чилонзорда 22 минг 600 АҚШ долларини ноқонуний сотишга уринган шахсларни қўлга олишди
2646
Валютани назорат қилувчи органлардан бири сифатида Давлат божхона қўмитаси томонидан ҳам Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларининг ноқонуний равишда амалга оширилишининг олдини олиш борасида мунтазам чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Божхоначилар Чилонзорда 22 минг 600 АҚШ долларини ноқонуний сотишга уринган шахсларни қўлга олишди

Жумладан, яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими томонидан чет эл валютаси савдоси билан ноқонуний равишда шуғулланиб келаётган шахслар фош этилди.

Пойтахтимизнинг Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида 2 нафар фуқаролар “Ласетти” автомашинаси ичида 22 минг 600 АҚШ долларини 7950 сўмдан ҳисоблаб жами 179 млн. 600 минг сўмга сотишаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан қўлга олинди.

Тадбир давомида ашёвий далил сифатида олинган 22 минг 600 АҚШ доллари мазкур ҳолатга қонуний баҳо берилгунга қадар вақтинча сақловга олинди ҳамда ҳолат юзасидан баённома ва бошқа процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддасига биноан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш жисмоний шахслар томонидан ваколатли банклар, уларнинг филиаллари ва айирбошлаш шохобчалари орқали амалга оширилади.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

 

8.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг