Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда тилла тақинчоқларни ёш қизалоқлардан фойдаланиб, олиб киришга уринган шахс тўхтатиб қолинди
2095
Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона постида Т.Б. исмли шахс божсиз олиб кириш бўйича рухсат этилган норма – 65 гр.дан ташқари яна 54,46 гр. оғирликдаги заргарлик буюмларини олиб киришга уринган пайтда тўхтатиб қолинди.
 Андижонда тилла тақинчоқларни ёш қизалоқлардан фойдаланиб, олиб киришга уринган шахс тўхтатиб қолинди

Бунинг учун ушбу шахс мазкур тақинчоқларни постдан ўтаётган ёш қизалоқлардан фойдаланиб, олиб ўтиш бериш учун уларга тақиб қўяди.

Шу тариқа йўловчи божхона декларациясида ҳамда божхона ходимлариининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, божхона назоратидан яширган ҳолда божхоначиларни чалғитиш йўли билан олиб ўтмоқчи бўлинган заргарлик буюмларининг умумий қиймати салкам 11 млн. сўмни ташкил қилди.

Шунингдек, мазкур постда божхоначилар 10 нафар жисмоний шахслар томонидан божсиз олиб кириш нормаларини суиъстемол қилган ҳолда шахсий фойдаланиш деган ниқоб остида товарларни олиб киришга доир қатор божхона қоидабузарликларини фош қилишди.

Натижада, 13 номдаги  телевизор, чангютгич, совутгич, музлатгич каби жами қиймати 84 млн. сўмлик маиший техника буюмларининг ноқонуний олиб кирилишга чек қўйилди ва мазкур товарлар ашёвий далил тариқасида вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Андижон вилоят божхона бошқармаси томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

 

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

 

8.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг