Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар Самарқанд халқаро аэропортида кўп миқдордаги психотроп моддаларни ушлаб қолишди
2135
Маълумки, таркибида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар бўлган дори воситаларини жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ва олиб чиқиш Вазирлар Маҳкамасининг “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида” 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сон қарори билан тасдиқланган рўйхатларга мувофиқ амалга оширилади.
Божхоначилар Самарқанд халқаро аэропортида  кўп миқдордаги психотроп моддаларни ушлаб қолишди

Аммо, айрим шахслар томонидан мазкур тартибларга риоя қилмай таркибида психотроп моддалар бўлган дори воситаларини ноқонуний равишда олиб ўтиш ҳолатлари учраб турибди.

Жумладан, Самарқанд халқаро аэропортига “Внуково-Самарқанд” авиарейси бўйича парвозини якунланган фуқаро О.Ж. божхона назоратидан “яшил” йўлак орқали ўтаётиб, мавжуд тартибларни бузишга уринди.

Унга тегишли юклар белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида,  сумка ичида 25 та конвалютада бўлган жами 250 дона “Феназепам” номли таблеткалар борлиги аниқланди.

Экспертларнинг хулосасига биноан “Феназепам” таблеткалари Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши чекланган психотроп моддаларнинг рўйхатига киритилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июндаги 191-сон қарори билан тасдиқланган “Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун таркибида психотроп моддалар бўлган дори воситаларни турли номдаги 5 тагача ва улардан ҳар бирининг иккитадан ортиқ бўлмаган ўрамини даволаш курси доирасида олиб кириш ва олиб чиқишда рухсат берилиши кўрсатиб ўтилган.

Гиёҳвандлик воситаларини 7 суткалик эҳтиёждан ортиқ бўлмаган миқдорда олиб киришга яшаш ёки бўлиш мамлакатининг тиббиёт муассасаси томонидан берилган, даволаш курсининг тавсия этиладиган сони кўрсатилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда рухсат берилади.

Шунингдек, ушбу қарорга кўра ўтказиш пунктларида божхона чегарасини кесиб ўтишда жисмоний шахслар уларда психотроп моддалар борлигини декларацияда қайд этишлари шарт.

Самарқанд вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

7.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг