Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Самарқандлик божхоначилар Челак транспорт касб-ҳунар коллежида профилактик тадбир ўтказишди
2313
Бу гал Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари Пайариқ туманидаги Челак транспорт касб-ҳунар коллежига ташриф буюриб, ўқитувчи ва талаба-ёшларга “Ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликни олдини олишга барчамиз масъулмиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказишди.
Самарқандлик божхоначилар Челак транспорт касб-ҳунар коллежида профилактик тадбир ўтказишди

Тадбирни коллеж директори З.Абдуллаев очиб, кўтарилган мавзунинг аҳамияти тўғрисида тўхталди.

Шундан сўнг вилоят божхона бошқармасининг Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими бош инспектор-суриштирувчиси Ф.Ахроров сўзга чиқиб,  Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан вилоятимиз ҳудудига беҳаёлик, зўравонлик ва шавфқатсиликни тарғиб қилувчи ва диний мазмундаги материалларнинг ноқонуий олиб киришга қарши курашиш соҳасида жорий йилнинг ўтган саккиз ойи давомида амалга оширган ишлари тўғрисида маъруза қилди.

Хусусан, 147 та ҳолатда 24 532 та объектда беҳаёликни тарғиб қилувчи материаллар (видео файллар ва фото суратлар), 6 та ҳолатда 264 та объектда диний мазмундаги материаллар (аудио-видео роликлар, фото суратлар ва матнли файллардаги маърузалар), 17 та ҳолатда 23 та объектда зўравонликни ва шавқатсизликни тарғиб қилувчи материаллар (видео файллар) аниқланган.

  Ушбу ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг 3 таси бўйича беҳаёликни тарғиб қилувчи материаллар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 130-моддаси 3-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилган. Яна битта ҳолатда эса ақидапарастликни тарғиб қилувчи материалларни республика ҳудудига олиб киришга қарши курашиш юзасидан, экспертиза хулосаларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, суднинг ҳукми билан қилмиш учун жазонинг муқаррарлиги принципи таъминланган.

Шунингдек, Пайариқ туманида яшовчи 12 нафар фуқарога нисбатан 12 та ҳолатда божхона қоидабузарлиги ҳолатлари аниқланган. Масалан, 11 та ҳолатда маъмурий иш юритилган. Битта ҳолатда эса жиноят иши қўзғатилган.

Бугунги кунда ён-атрофимизда диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, “оммавий маданият” деган турли бало-қазоларнинг хавфи тобора кучайиб бораётганини, ҳозирги вақтда ёшлар тарбияси биз учун ўз долзарблиги ва аҳамиятини ҳеч қачон йўқотмайдиган масала бўлиб қолмоқда.

Сўзга чиққан вилоят  божхона  бошқармасининг масъул ходими Ғ.Сатторов   сўзлаган нутқида ёшлар тарбияси, ҳукуматимиз томонидан ёшлар илм олиши учун уларга яратилган шарт-шароитлар ҳақида гапириб ўтди.

Тадбир иштирокчиларга тарқатма материаллар тарқатилиб, мавзуга оид видеофильм ҳам намойиш этилди. 

Шунингдек, тадбирда коррупция қарши курашиш, тадбиркорларга яқиндан амалий ёрдам бериб кўмаклашиш ҳамда соҳага оид бошқа масалалар юзасидан фуқаролар мурожаатлари учун вилоят божхона бошқармасининг 233-63-00 рақамли “Ишонч телефони” ишлаб турганлиги айтиб ўтилди.

Самарқанд вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

8.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг