Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бурама мих, канцелярия пичоғи, сунъий тиш ва уй телефонлари... Божхоначилар яна нималарни тўхтатиб қолишди?
2453
Амалдаги тартибларга кўра, республика ҳудудига қалбакилаштирилган маҳсулотлар ва товарларни ноқонуний олиб киришга чек қўйиш мақсадида божхона чегараси орқали товарларни олиб кираётган юк ташувчилар чегарани кесиб ўтган жойидаги божхона органларига ўтказилаётган товарлар тўғрисидаги маълумотни, шу жумладан уларнинг номи, миқдори, вазни ва юклар қиймати ҳақидаги маълумотни тақдим этишлари шарт.
Бурама мих, канцелярия пичоғи, сунъий тиш ва уй телефонлари... Божхоначилар яна нималарни тўхтатиб қолишди?

Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Чуқурсой техник идора” чегара божхона пости ходимлари Хитойдан пойтахтимиздаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига келтирилган контейнерларни кўздан кечириш давомида яна бир божхона қоидабузарлигини фош этишди.

Ҳужжатларга кўра, контейнерларга 52,6 тоннадан ортиқ 13 турдаги хўжалик товарлари ортилган бўлиши лозим эди. Аммо, божхона кўриги давомида контейнердаги юклар билан ҳужжатлардаги маълумотлар ўртасида тафовутлар кўзга ташланди.

Натижада, контейнерларда ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча, жами қиймати 337 млн. сўмлик сўмлик 12,5 тоннага яқин бурама михлар, 1 тоннадан ортиқ канцелярия ишида фойдаланиладиган тиғ ва пичоқлар ортилганлиги аниқланди.

“Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари ҳам жисмоний шахслар томонидан товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб кирилишига доир божхона қоидабузарликларини фош қилишди.

“Олмаота-Нукус” йўналиши бўйича кириб йўловчи ташиш поезди вагонларидан бирида қўшни давлат фуқароси  йўловчи божхона декларациясида ва оғзаки сўров пайтида маълум қилмасдан туриб, стоматологияда қўлланиладиган салкам 1800 дона сунъий тиш ва қуймаларни олиб кираётганлиги аниқланди.

Мазкур тиббий буюмларнинг умумий қиймати 25 млн.сўмдан ортар экан.

Бундан ташқари, айни шу рейсдаги яна бир вагон қўшни давлат фуқароси томонидан ҳам содир этилган божхона қоидабузарлигига нуқта қўйилди. Ушбу шахс ҳам божхона назоратидан яширганча, қиймати 20 млн. сўмдан ортиқ бўлган 132 дона уй телефонлари, 242 дона уяли телефон акссесуарлари ва бошқа турдаги 23 хил товарларни олиб кираётган пайтда тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Тошкент шаҳар 

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

8.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг