Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сурхондарёда маиший техника буюмларининг ноқонуний олиб кирилиши фош қилинди
1810
Хабарингиз бор, 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб, белгиланган меъёрлар доирасида жисмоний шахслар қўшни давлатлардан маиший техника буюмларини, у жумладан телевизорларни божхона тўловларини тўламай, 1 календарь ойида чегарани биринчи маротаба кесиб ўтаётганда фақат 1 донадан олиб ўтишга рухсат этилган.
Сурхондарёда маиший техника буюмларининг ноқонуний олиб кирилиши фош қилинди

Аммо, айрим шасхларни ушбу меъёрлар қониқтирмаётган кўринади. Яқинда Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонун бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Сариосиё туманида ўтказилган текзор тадбирлар давомида қўшни давлатдан божсиз олиб кириш меёъёрларини суистеъмол қилган ҳолда маиший техника буюмларини олиб киришга уринган шахслар фаолиятига чек қўйилди.

Жумладан, О.Б. “Сариосиё” чегара-божхона постидан ўтиб қайтаётган шахсларни маълум бир ҳақ эвазига ёллаб, шахсий фойдаланиш ниқоби остида 10 дона телевизорларни олиб ўтиб беришларига кўндиради. Шу зайлда қиймати 27,5 млн. сўмлик телевизорларни тижорат мақсадида олиб ўтаётган пайтида божхоначилар томонидан тўхтатиб қолинди.

Худди шу сценарийни фукаро М.А. ҳам такрорлади. У жами қиймати 40 млн. сўмлик 6 турдаги 23 дона телевизор ва 1 дона совутгични қўшни уринган вақтда унинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига чек қўйилди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Сурхондарё вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

10.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг