Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар Сирдарёда маиший техника буюмларини ноқонуний равишда олиб киришга бўлган уринишларни фош этишди
1866
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари божхона чегаралари орқали маиший техник буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига доир божхона қоидабузарликларини фош қилишди.
Божхоначилар Сирдарёда маиший техника буюмларини ноқонуний равишда олиб киришга бўлган уринишларни фош этишди

Хусусан, “Сирдарё” чегара божхона постининг “Малик” чегара ўтказиш пунктида қўшни давлатдан “Нексия” енгил  автомашинасида кириб келган фуқароларга тегишли юклар кўздан кечирилганида, машинага ортилган маиший техника буюмлари амалдаги меъёрлардан ортиқча эканлиги аниқланди.

Суриштирувлар давомида маълум бўлишича ушбу шахслашр қўшни давлат фуқаросининг илтимосига биноан ва маълум бир ҳақ эвазига божсиз олиб кириш меъёрларини суистеъмол қилган ҳолда умумий қиймати 10 млн. сўмлик 4 дона музлатгич ва 2 дона кондиционерларни олиб ўтиб беришни кўзлашган экан.

“Ховособод” чегара божхона постида ҳам божхоначилар ёлланган ташмачилар кўмагида шахсий фойдаланиш учун ниқоби остида, аслида эса тижорат мақсадида 7 дона телевизорларнинг олиб кирилишига чек қўйишди.

Қонунбузар шахс телевизорларни ташмачилардан қабул қилиб, машинасига ортаётган пайтида фош этилди. Дастлабки суриштирувлар давомида маълум бўлишича, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 2 турдаги мазкур 7 дона телевизорларнинг умумий қиймати 13 млн. 650 минг сўмни ташкил қилмоқда.

Мазкур ҳолатлар юзасидан холислар иштирокида тегишли хужжатлар  расмийлаштирилиб, маиший техника буюмлари вақтинча  сақловга топширилди ҳамда текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибларга кўра жисмоний шахслар томонидан пиёда ёки автомбилда кириб келишда 20 турдаги маиший техника буюмлари ва офис техникаларини 1 календарь ойида чегарани биринчи маротаба кесиб ўтаётганда фақат 1 донадан божхона тўловлари ундирилмасдан олиб ўтишлари мумкин.

Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати

7.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг