Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар жонли эфирдаги очиқ мулоқотда иштирок этишди
2316
Божхона соҳасидаги янгиликларни кенг жамоатчиликка ўз вақтида етказиш мақсадида Хоразм вилояти божхона бошқармасининг тегишли бўлимлари иштирокида Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг “Халқ билан мулоқот” теледастури орқали тўғридан-тўғри эфирда очиқ мулоқот ташкил этилди.
Божхоначилар жонли эфирдаги очиқ мулоқотда иштирок этишди

Президентимиз томонидан илгари сурилаётган “Халқ давлат органлари учун эмас, давлат органлари халқ учун хизмат қилиши лозим” ғояси остида бугунки кунда божхона органлари томонидан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганиш, ҳал этиш ҳамда уларнинг таклифлари асосида божхона тартиботларини соддалаштириш ва шаффофлигини оширишга эътибор қаратиб келинмоқда.

Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларига яратилаётган қулай шарт-шароитлар, барча давлат идоралари сингари, божхона органларида ҳам амалга оширилаётган ислоҳотлар, божхона соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнларини соддалаштириш борасида божхона органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ва келгусида бу йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар очиқ мулоқотнинг асосий мавзусига айланди.

Таъкидланганидек, Президентимизнинг 2018 йил 12 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда “Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштиришни янги муҳим босқичга олиб чиқмоқда.

Масалан, 2018 йил 1 сентябрдан товарларни божхона кўригини танлаб текшириш принципига риоя этган ҳолда хавфни бошқариш тизимининг ишга туширилганлиги энг муҳим янгилик сифатида эътироф этилмоқда.

Кўрсатувда “Telegram” ижтимоий тармоғида Давлат божхона қўмитасининг махсус гуруҳи (@exportgtk.uz) очилиб, ушбу гуруҳ ёрдамида товарлар экспортида, шу жумладан товарларни “экспорт” божхона режимига расмийлаштиришда вужудга келаётган муаммоларни кузатиб бориш ва ўз вақтида бартараф этиш имконияти яратилганлиги хусусида ҳам сўз борди.   

Тўғридан тўғри эфир давомида фуқаролардан студияга келиб тушган саволларга таркибий тузилмалар масъул ходимлари томонидан Божхона кодекси ҳамда божхона қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда тўлиқ жавоблар беришди.

Мулоқот давомида бошқарманинг масъул ходимлари тадбиркорлик субъектлари томонидан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун божхона қонунчилигидаги янгиликлар, ушбу соҳада учраётган салбий ҳодиса ёки жиноятчиликларни, шу жумладан, коррупция ва таъмагирликнинг олдини олиш ва унга қарши курашишда мазкур иллатни вужудга келтирувчи омиллар ҳамда шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан тушунтиришлар бериб,  бошқарманинг “Ишонч телефони”ни телетомашабинлар эътиборига етказилди.

Очиқ мулоқот якунида бу каби мулоқотлар давомий бўлиши, жисмоний ва юридик шахсларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдиришлари учун бошқарма эшиклари ҳамма вақт очиқлиги, хар бир мурожаат ўз вақтида ва юқори савияда кўриб чиқилиши таъкидлаб ўтилди.

Хоразм вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

 

10.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг