Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси танлов эълон қилади
2656
Барча лойиҳа ташкилотлари диққатига!

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ           
СИРДАРЁ  ВИЛОЯТИ БОЖХОНА БОШҚАРМАСИ

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси, “Сирдарё” чегара божхона постининг “Оқ олтин” ва “Малик” божхона пунктларига эни
21 метр, узунлиги 20 метр, баландлиги 6 метр бўлган йиғма (разборный) навес қуриш ишлари бўйича лойиҳа-смета хужжатларини ишлаб чиқувчи лойиҳа ташкилотларини танлов савдоларига таклиф этади.

Объектнинг лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш муддати 10 кун.

Лойиҳа институтларининг “ЎЗДАВАРХИТЕКҚУРИЛИШ” қўмитасининг лицензияси бўлиши шарт.       

Лойиҳа ишларини бажариш учун зарур материал, техника ва соҳага оид тажрибали мутахассислари мавжудлиги, шартнома тузиш-муомила, ҳуқуқий лаёқат ва ваколатларга эга бўлиши шарт.

Таклиф танлов эълон қилинган кундан бошлаб 30 кун ичида қабул қилинади. Техник топшириқлар асосида лойиҳа хужжатлари ишлаб чиқилади.

Танлов савдосида қатнашиш хохишини билдирган лойиҳа ташкилотлари Сирдарё вилояти божхона бошқармасига мурожаат қилишингиз мумкин.

Қўшимча маълумотлар олиш учун (0-367) 227-89-08. Факс: (0-367) 227-89-45 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин. Хужжатлар қуйидаги манзилда қабул қилинади.

Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, “Сайхун” кўчаси, Мўлжал вилоят Адлия бошқармаси ёнида.

7.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг