Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фарғоналик божхоначилар “Дамас”да шафтоли остига бекитилган ёндиргичларни аниқлашди
2532
Фарғона вилояти божхоначилари Фарғона туманида Лоғон қишлоғида ўтказилган тадбир давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ортилган “Дамас” русумли автомашинани божхона назоратида ўтказиш чоғида қонунбузарлик ҳолатини фош этишди.
Фарғоналик божхоначилар “Дамас”да шафтоли остига бекитилган ёндиргичларни аниқлашди

Дастлаб фуқаро С.М ўзи бошқарувидаги ушбу автомашинада шафтоли олиб кетаётганлигини маълум қилди. Аммо, божхоначилар шафтолилар остини кўздан кечиришганида автомашинага қўшни давлатдан юртимизга ноқонуний олиб кирилган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 7 млн. 728 минг сўмлик 2364 жуфт қурилишда фойдаланиладиган қўлқоплар хамда 2 минг дона ёндиргичлар усталик билан яширилганлигини аниқлашди.

Рақамларга кўра, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят божхоначилари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда аниқланган 110 та қонунбузарлик ҳолатларида 1 млрд. 435 млн.  сўмлик товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб ўтилиши олди олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

8.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг