Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар ҳовлисида гиёҳванд ўсимликлар ўстираётган шахсни фош қилишди
2072
Ўзбекистон Республикасининг “Тезкор қидирув фаолияти тўғрисида”ги Қонунига асосан хуқуқни мухофаза қилувчи бошқа органлар қаторида давлат божхона хизмати органлари зиммасига бир қатор мухим вазифалар юклатилган. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига гиёхванд моддаларнинг ноқонуний кириб келишининг олдини олиш ёхуд мамлакат ҳудудида ноқонуний айланиши ва савдосига қарши курашиш шулар жумласидандир.
Божхоначилар ҳовлисида гиёҳванд ўсимликлар ўстираётган шахсни фош қилишди

Яқинда Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида наркотик моддаларнинг яширин савдосига чек қўйилди.

Олинган тезкор маълумотларга асосан гиёҳванд ўсимликларни сақлаш, экиш ва истеъмол қилиш ишлари билан шуғулланиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси А.Ш.нинг жиноий фаолиятига чек қўйилди.

Тезкор тадбир давомида ушбу шахс истиқомат қилаётган хонадон белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ҳовлидаги ёнғоқ дарахтига қуритиш мақсадида 26,36 гр. марихуана осиб қўйилганлиги фош қилинди. Шунингдек, хонадон томорқасида 5 беш туп наша гиёҳванд ўсимлиги агротехник ишлов берилган ҳолда парваришланаётганлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давомида аниқланган 5 туп наша гиёҳвандлик  ўсимлиги ва 26,36 грамм қуритилган “марихуана” гиёхванд моддаси ашёвий далил тариқасида олинди.

Мазкур холат юзасидан Андижон вилоят божхона бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси ва 276-моддасининг 2 қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Ф.Каримов

Андижон вилоят

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

10.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг