Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Донорлик - беғараз ёрдам
2112
Инсон доимо яхшилик қилишга интилиб яшайди. Айниқса, қилинаётган хайрли амаллар кимнингдир соғлиғини сақлашга, ҳаётини узайтиришга кўмак бераётган бўлса, инсон учун бундан-да ортиқ бахт бўлмаса керак.
Донорлик - беғараз ёрдам

Ҳеч шубҳасиз биз донорларни ана шундай беғараз ёрдам кўрсатувчи эзгу ниятли инсонлар дейишимиз мумкин. Чунки улар қонга муҳтож минглаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қоладилар.

Куни-кеча Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳам ўз хизмат вазифаларини адо этиш билан бир қаторда савоб ишга қўл уришди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Қашқадарё вилояти қон хизмати маркази шифокорлари иштирокида бошқарманинг 58 нафар ходимлари ўз ихтиёрлари билан қон ва унинг компонентларига муҳтожлар учун қон топширишди.

Худди шундай тадбир Давлат божхона қўмитасида ҳам бўлиб ўтди ва 70 дан ортиқ божхона ходимлари қон топшириш акциясида иштирок этишди.

Таъкидлаш жоизки, қон топшириш инсоннинг инсонга ҳадя этган энг олий даражадаги совғасидир. Бу эса савоб ишнинг энг олий ифодаси саналади. Шундай экан савоб ишни амалга оширмоқлик барчамизнинг эзгу вазифамиздир.

 

10.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг