Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода “Аgro business Bukhara”халқаро бизнес форуми
2041
Жорий йилнинг 10-11 сентябрь куниларида Бухорода “Agro Business Bukhara” халқаро бизнес форумига старт берилди. Унда дунёнинг 18 мамлакатидан келган 120 дан ортиқ етакчи хорижий компания вакиллари иштирок этяптилар.
Бухорода “Аgro business Bukhara”халқаро бизнес форуми

Мазкур форумнинг биринчи кунида тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди ва  хорижий компания вакилларига  мамлакатимиздаги   ишбилармонлик муҳити, вилоятнинг инвестицион имкониятлари,  “Бухоро-агро” ЭИЗда фаолият юритиш ниятида бўлган инвесторларга бериладиган қулайликлар ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

Шу куни вилоят божхона бошқармаси  вакиллари ҳам ушбу халқаро форумда иштирок этишиб,  хорижий компания вакилларини божхона соҳасида  уларга берилаётган имтиёзлар билан батафсил таништириб боришди. Тақдимот давомида,Хитой, Россия, Туркия, Жанубий Корея каби бир қатор давлатлардан келган инвесторлар юртимизга сармоя киритиб, ўз тадбиркорлик фаолиятларини бошлаган тақдирларида божхона тўловлари ва солиқлардан қай тарзда озод этилишларини билиб олишди. Хусусан, улар айнан, “Ғиждувон” ва  “Бухоро-агро” ЭИЗлари иштирокчиси бўлганларида  ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун асбоб-ускуналар, хом ашё материаллари ва бутловчи буюмларни божхона божи, акциз солиғи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этилган ҳолда олиб келишларини айни муддао дея ҳисоблашди.

Шундан сўнг, вилоят ҳокимлиги, прокуратура, божхона ва солиқ органларининг мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари  иштирокида матбуот анжумани ҳам ташкил этилди.

Ўйлаймизки, юртимизда ташкил этилаётган бу каби халқаро бизнес форумлар ўз самарасини беради ва иқтисодиётимизни янада мустаҳкамловчи омиллардан бирига айланади.

Бухоро вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

10.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг