Ўзбекистон Республикаси божхона хизмати нафақат мамлакатимизнинг иқтисодий хавфсизлигини ҳимоя қилувчи, балки сарҳадларимиз тинчлигини таъминлашга масъул бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органи ҳисобланади.
4.11.2021
Амалдаги тартибларга кўра, божхона органининг қарорига асосан тўловчига божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилиши мумкин. Божхона тўловларини тўлаш муддатининг қўшимча даврга узайтирилиши божхона тўловларини кечиктириб тўлашдир. Божхона тўловларини тўлаш муддатини қўшимча даврга узайтириб, тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари суммасини шу давр ичида қисмларга бўлиб тўлаш божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлашдир.
4.11.2021
Психотроп дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
2.11.2021
Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ҳамда ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ҳудудида тўхтаб турган, фуқаро Қ.Ж. бошқарувидаги “Lacetti” русумли автоулов белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
2.11.2021
Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорлик фаолияти тўла қўллаб-қувватланмоқда. Бу борада тадбиркорлар учун бизнес-муҳити яхшиланиб, мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратилди.
2.11.2021
Юртимизга қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик буюмларини яширин йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
2.11.2021
Фурқат туманидаги “Бектемир Мелиқўзиев номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мажмуасида” спортнинг бокс тури бўйича 2006-2007 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида вилоят кубоги мусобақаси бўлиб ўтди.
2.11.2021
Коррупция – бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. Мазкур иллат демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб беради.
2.11.2021
Мамлакатимизда экспортни қўллаб-қувватлаш ва экспорт билан шуғулланувчи тадбиркорларни рағбатлантириш мақсадида бир қатор имтиёзлар берилмоқда. Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан тадбиркорларга божхона соҳасида берилаётган имтиёзлар ва божхона соҳасидаги ўзгаришларни ўз вақтида етказиш мақсадида очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил этилмоқда. Бундан ташқари кўплаб мурожаатларга сабаб бўлаётган муаммоли масалаларни ўз вақтида тадбиркорлар ҳузурига борган ҳолда ўрганиш ва ҳал этиш амалиёти жорий этилди.
2.11.2021
Давлат божхона қўмитаси томонидан ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича жойларда доимий профилактик учрашувлар амалга оширилмоқда.
2.11.2021
Божхона ходимлари ўқотар қурол ва ўқ дориларни мамлакатимиз ҳудудига ноқонуний олиб киришга бўлган уринишларга ўз вақтида чек қўйишмоқда.
2.11.2021
Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
2.11.2021
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексида Давлат божхона қўмитасининг Божхона назорати ва расмийлаштирувини ташкил этиш бош бошқармаси билан ҳамкорликда комплекс назоратидаги божхона омборлари вакиллари билан учрашув ташкил этилди.
2.11.2021
Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган экспортёр корхоналарнинг ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишиш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг мавжуд муаммоларини жойида бартараф этиш мақсадида вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жасурбек Файзуллаев бошчилигида бир гуруҳ божхона ходимлари “ELXOLDING” корхонасига ташриф буюрди.
2.11.2021
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексида Республика қон қуйиш маркази билан ҳамкорликда донорлик қон топшириш акцияси ташкил этилди.
2.11.2021
Мамлакатимизда ёшларни барча спорт турлари каби бокс спорт тури билан шуғулланишлари учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда. Ҳозирда ёш боксчиларга берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланилаётганлиги келгусида Осиё, жаҳон ва олимпиада чемпионлари етишиб чиқишига замин яратмоқда.
2.11.2021
Самарқанд вилояти божхона бошқармасида божхона органларининг терговга қадар текширув ва суриштирув фаолиятини мувофиқлаштириш, ходимларнинг касб маҳоратини ошириш мақсадида Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида хизмат қилаётган суриштирувчи ходимлар учун “Божхонада терговга қадар текширув ва суриштирув: муаммолар ва ечимлар” мавзусида ўқув-амалий машғулоти ўтказилмоқда.
2.11.2021
Қонунчилик нормаларини ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига етказиш, амалиётда учраётган муаммоларни биргаликда бартараф этиш ва бу орқали тадбиркорларга ёрдам бериш божхона органларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
2.11.2021
Товар-моддий бойликларни юртимизга турли найрангларни қўллаган ҳолда яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
2.11.2021
Бугунги кунда, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш йўналишида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда ва бу ўз самарасини бермоқда.
2.11.2021