Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Заргарлик буюмларини яширинча олиб киришга бўлган уринишлар фош бўлди
826
Юртимизга қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик буюмларини яширин йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Заргарлик буюмларини яширинча олиб киришга бўлган уринишлар фош бўлди

Хусусан, хорижий авиарейс билан Тошкент халқаро аэропортига учиб келган фуқаролар Ж.О. ҳамда П.М.ларга тегишли юклар ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, уларнинг юклари орасида оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида қайд этилмаган, жисмоний шахслар томонидан божхона тўловларисиз олиб кириш меъёрларидан ташқари, умумий қиймати  67 миллион сўмлик 35 ва 130 грамм тилла ва  қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

2.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг