Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Нақд хорижий валюталарни ноқонуний олиб чиқиш ҳолатига ўз вақтида чек қўйилди
776
Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Нақд хорижий валюталарни ноқонуний олиб чиқиш ҳолатига ўз вақтида  чек қўйилди

Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижга йўл олган фуқаро К.Х.нинг юклари ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахснинг қўл сумкаси ичида, декларацияланган 9 300 АҚШ долларидан ташқари қўшимча 8500 АҚШ доллари нақд хорижий валютаси борлигини аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

2.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг