Мазкур акция Республика қон қуйиш маркази билан биргаликда ҳар йили ташкиллаштирилади ва ўзига хос анъана бўлишга улгурган.
Акцияга доимий равишда иштирок этадиган ходимлар билан бир қаторда соҳага янги кириб келган ходимлар ҳам ўз ҳиссаларини муносиб қўшиб келмоқда. Бу йилги қон топшириш жараёнида 100 кишидан ортиқ ходим иштирок этди.
Ўйлаймизки бу каби акциялар юртимизнинг барча бурчакларида қўллаб қувватланади ва давом эттирилади. Зероки инсон саломатлигига оз бўлсада ёрдам бериш имкони бор экан, бундай имкониятдан барчамиз фойдаланишимиз зарур.
2.11.2021