Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона ходимларининг хизмат тайёргарлиги бўйича синов машғулоти бўлиб ўтди
1189
Ўзбекистон Республикаси божхона хизмати нафақат мамлакатимизнинг иқтисодий хавфсизлигини ҳимоя қилувчи, балки сарҳадларимиз тинчлигини таъминлашга масъул бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органи ҳисобланади.
Божхона ходимларининг хизмат тайёргарлиги бўйича синов машғулоти бўлиб ўтди

Бу каби масъулиятли вазифаларни бажаришда божхона ходимидан замонавий билим ҳамда кўникмаларга эга бўлиш билан бирга, юксак одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишлари ҳам талаб этилади.

Шу мақсадда,  Андижон вилояти божхона бошқармаси ва унинг таркибий тузилмаларида хизмат қилаётган божхона ходимларининг профессионал хизмат тайёргарлиги бўйича синов машғулотлари ўтказилди.

Машғулот давомида бошқарма раҳбарияти томонидан ҳар бир ходимга хизматни юқори савияда ташкил этиш, шу билан бирга, божхона органларига мурожаат қилган ҳар қандай фуқарога, шунингдек ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига хушмуомалада бўлиш ва уларга  мурожаати юзасидан керакли амалий ёрдам бериш юзасидан зарурий кўрсатмалар берилди.

4.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг