Учрашувда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 августдаги “Божхона назорати остидаги товарларга нисбатан юк операцияларини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 531-сон қарори бўйича амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар, божхона омборлари эгаларига берилаётган ваколатлар ва юклатилаётган мажбуриятлар хусусида сўз юритилди.
Шу билан бирга, омбор эгаларига қарор билан жорий этилаётган асосий тартиботлар, хусусан:
- божхона назорати остида етказилган товарлар бўйича юк операцияларини амалга ошириш тартиби;
- божхона назорати остидаги товарлар бўйича амалга ошириладиган юк операцияларини назорат қилиш;
- божхона омборларида товарлар ҳаракати тизими ва бир қатор бошқа масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги “Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 210-сон Қарорига киритилган қўшимчалар ва ўзгартиришлар юзасидан зарур тушунтиришлар берилди.
2.11.2021