Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Мersedes benz”даги 30 миллион сўмлик товар моддий бойликлар фош бўлди
714
Товар-моддий бойликларни юртимизга турли найрангларни қўллаган ҳолда яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
“Мersedes benz”даги 30 миллион сўмлик товар моддий бойликлар фош бўлди

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Навоий” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро М.Ш. бошқарувидаги “Мersedes benz” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада йўл юк кузатув ҳужжатлари ҳамда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган умумий қиймати 30 миллион сўмлик, жами 6000 дона уяли алоқа воситалари учун сим карталар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

2.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг