Натижада, маҳаллий ва хорижий инвестициялар кенг жалб этилмоқда.
Мазкур марраларга эришишда, яъни, жалб этилаётган инвестицияларни тўлиқ ўзлаштирилишида, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнини эгаллашини таъминлаш учун бизнес ҳамжамияти ўртасида қонунбузарликлар, биринчи навбатда жиноятлар содир этилишини, айниқса коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш зарур ва бизнес бундай иллатлардан холи бўлиши лозимдир.
Мазкур йўналишда юртимизда амалга оширилаётган барча чора-тадбирлар бизнесни қонуний, ҳалол ва шаффоф бўлишига қаратилган.
Шундан келиб чиқиб, Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳам фуқаролар ва ташқи иқтисодий фаолият субъектлари иштирокида доимий равишда тарғибот ва тушунтириш ишлари амалга оширилмоқда.
Бошқарма ва божхона постларида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ва тадбиркорлар билан шунингдек, жамоатчилик вакиллари билан учрашувлар ўтказилиб борилмоқда.
Учрашувларда тадбиркорликни ривожлантиришда жорий этилган янги тартиб-таомиллар, божхонада яратилган имконият ва қулайликлар ҳамда соҳада коррупция ва божхонага оид қонунбузарликларни олдини олиш ва унга чек қўйишга қаратилган мавзуларда тушунтиришлар бериб борилмоқда.
Бизга маълумки, коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари бирдек масъулдир.
Шундан келиб чиқиб, фуқароларимиз божхона соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатларининг гувоҳи бўлганларида Давлат божхона қўмитасининг қисқа “11-08” рақамли ишонч телефонига ёки бошқармада ташкил этилган “75 221-04-80” рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкин.
2.11.2021