Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгаши фаолиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди
1118
Бугунги кунда, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш йўналишида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда ва бу ўз самарасини бермоқда.
Наманганда Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгаши фаолиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

Наманган вилоят ҳокимлигида коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашининг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари, келгусида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар тўғрисида кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида ОАВ вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ушбу анжуманда Наманган вилояти божхона бошқармаининг масъул ходими иштирок этиб, божхона органларида коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида гапириб ўтилди.

Шунингдек, сўзга чиққан Кенгаш аъзолари томонидан вилоятимизда сўнги 9 ой давомида коррупция билан боғлиқ бўлган жиноятлар ва уларнинг соҳалар кесимида таҳлиллари, бу борада олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар тўғрисида анжуман иштирокчиларига ахборот бериб ўтишди.

Қолаверса, анжуманда иштирок этган ОАВ вакиллари ҳамда ахборот хизмати ходимлари ва блогерлар томонидан ушбу йўналишда бир қатор саволлар ва фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 

2.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг