Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳуқуқбузарликни олдини олиш муҳим вазифа
1193
Давлат божхона қўмитаси томонидан ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича жойларда доимий профилактик учрашувлар амалга оширилмоқда.
Ҳуқуқбузарликни олдини олиш муҳим вазифа

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан “Термиз халқаро аэропорти”нинг божхона назорати ҳудудида халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини божхона назоратидан ўтказиш тартиби ҳамда почта ва курьерлик ташкилотлари билан ҳамкорлик юзасидан давра суҳбати ўтказилди. Унда, вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Х.Халбаев, “Термиз аэропорти” чегара божхона пости бошлиғи Ҳ.Самадов, мутасадди бўлимлар, “Ўзбекистон почтаси” Сурхондарё филиали раҳбарияти ва мутахассислар иштирок этишди.

Давра суҳбатида, божхона постига халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали жисмоний шахслар номига келаётган товарларнинг ичида мамлакатимизга олиб кирилиши тақиқланган маҳсулотлар учраётгани, шунингдек, эгасиз қолиб кетаётган жўнатмаларни божхона назоратидан ўтказиш жараёнлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, божхона ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига жисмоний шахслар номига халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали келаётган товарлар назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3873-сонли қарори талаблари бўйича томонлар ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳам эслатиб ўтилди.

Бундан ташқари, ҳамкорликда фуқароларга қонунчилик талабларини тарғибот қилишни кучайтириш кераклиги, зеро ҳуқуқбузарликни аниқлагандан уни олдини олиш афзаллиги таъкидланди.

Ўтказилаётган бу каби давра суҳбатлари келгуси хизмат фаолиятида учраши мумкин бўлган хато ва камчиликларни олдини олишга замин яратади.

2.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг