Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Амалиёт ва тажриба
9817
Самарқанд вилояти божхона бошқармасида божхона органларининг терговга қадар текширув ва суриштирув фаолиятини мувофиқлаштириш, ходимларнинг касб маҳоратини ошириш мақсадида Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида хизмат қилаётган суриштирувчи ходимлар учун “Божхонада терговга қадар текширув ва суриштирув: муаммолар ва ечимлар” мавзусида ўқув-амалий машғулоти ўтказилмоқда.

Унда Давлат божхона қўмитаси Суриштирув ва маъмурий амалиёт бошқармаси бўлим бошлиғи, божхона хизмати подполковниги Саминжон Мадрахимов ва Божхона институти Малака ошириш ва қайта тайёрлаш факультети ўқитувчиси, божхона хизмати капитани Фарҳод Гафуровлар маърузалар билан иштирок этишмоқда. 

Ўқув семинар давомида мутухассислар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 20 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ёритиб берилди.

Тадбир қизғин савол-жавобларга бой тарзда ўтказилмоқда. Айниқса, божхона суриштирувлари соҳасида юзага келаётган саволлар амалиёт билан боғланиб, маърузачилар томонидан казусли ҳолатлар мисолида тегишли жавоблар берилди.

Албатта, бу каби учрашув ва амалий семинарлар ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириши билан бирга келгуси фаолиятларида юзага келиши мумкин бўлган камчиликларни олдини олишга хизмат қилади десак адашмаган бўламиз.

Ўқув-амалий машғулот дарслари давом этмоқда.

2.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг