Натижада, автомашинанинг олд йўловчи ўриндиғи пастки қисмида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган 300 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ҳамда йўловчи З.Ж. тегишли, ишга алоқадор 407 АҚШ доллари ва қарийб 3 млн сўм пуллар борлиги аниқланди. Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилган ҳолда фуқаро Қ.Ж.нинг вақтинча яшаб келаётган Сергели туманида жойлашган хонадони ҳам белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Кўздан кечириш жараёнида хонадон ичида хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган 1215 дона “Тропикамид” ва 2100 дона “Регапен прегабалин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги маълум бўлди ва ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Шунингдек, яна бир ҳолатда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида Чилонзор тумани ҳудудида фуқаро А.А. холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада унга тегишли 2 дона сумкада жами 4530 дона капсулада кучли таъсир қилувчи дори воситаларига ўхшаш моддалар борлиги аниқланди. Экспертиза хулосасига кўра, далилий ашё сифатида расмийлаштирилиб олинган мазкур дори воситаси таркибида соф оғирлиги 45,3 гр. “залеплон” номли кучли таъсир қилувчи моддаси мавжудлиги маълум бўлди.
Юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
2.11.2021