Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Қўқон” эркин иқтисодий зонасида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди
1201
Мамлакатимизда экспортни қўллаб-қувватлаш ва экспорт билан шуғулланувчи тадбиркорларни рағбатлантириш мақсадида бир қатор имтиёзлар берилмоқда. Фарғона вилояти божхона бошқармаси томонидан тадбиркорларга божхона соҳасида берилаётган имтиёзлар ва божхона соҳасидаги ўзгаришларни ўз вақтида етказиш мақсадида очиқ мулоқот ва учрашувлар ташкил этилмоқда. Бундан ташқари кўплаб мурожаатларга сабаб бўлаётган муаммоли масалаларни ўз вақтида тадбиркорлар ҳузурига борган ҳолда ўрганиш ва ҳал этиш амалиёти жорий этилди.
“Қўқон” эркин иқтисодий зонасида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Кличев ва бошқарманинг таркибий тузилмалари бошлиқлари иштирокида “Қўқон” эркин иқтисодий зонасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.

Тадбиркорлар билан учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2021 йил 8 апрель куни ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда 2021 йил учун бандлик дастури ижросини самарали ташкил этиш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда муҳокама қилинган асосий вазифалар ва тадбиркорларга божхона соҳасида берилаётган имтиёзлар тушунтирилди.

Бундан ташқари махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларини янада қўллаб-қувватлаш  йўналишидаги янги қабул қилинган норматив ҳужжатлар билан таништириб ўтилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 сентябрдаги “Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5243-сонли қарорига асосан махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига 2021 йил 15 сентябрдан бошлаб маҳсулот ишлаб чиқаришда ва ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларни импорт қилганда қўшилган қиймат солиғи ва божхона божини фоизлар ҳисобланмаган ва уларнинг тўланишини таъминлаш талаб этилмаган ҳолда 120 кунгача муддатга кечиктириб, яъни бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилганини ва унинг тартиблари атрофлича муҳокама қилинди.

Қолаверса, мамлакатимизда транспорт логистика соҳасини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил
19 августдаги “Автомобиль транспортида юк ташувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5225-сонли қарори ва унга мувофиқ юк ташиш учун мўлжалланган, ишлаб чиқарилганига 7 йилдан ошмаган транспорт воситаларини 2025 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикасига импорт қилишда уларга божхона божининг, утилизация йиғимининг ва автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун автотранспорт йиғимларининг ноль ставкалари қўлланилиши тадбиркорларга етказилди.

Учрашув сўнгида тадбиркор ўзларининг божхона соҳасига ва фаолиятларини яхшилашга доир саволларига жавоб олдилар.

2.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг