Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар томонидан яширилган ўқ дори ва тамаки маҳсулотлари аниқланди
904
Божхона ходимлари ўқотар қурол ва ўқ дориларни мамлакатимиз ҳудудига ноқонуний олиб киришга бўлган уринишларга ўз вақтида чек қўйишмоқда.
Божхоначилар томонидан яширилган ўқ дори ва  тамаки маҳсулотлари аниқланди

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Навоий” чегара божхона постига кириб келган фуқаро Т.О. бошқарувидаги “Мерседес Бенц-413” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

 Натижада автомашинада йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ҳамда оғзаки сўровда айтилмаган жами оғирлиги 10 кг. ов қуролида фойдаланиш учун ўқ дорилар борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда, мазкур постга кириб келган, фуқаро У.А. бошқарувидаги “MAN” русумли автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганида, автоулов тиркама жавонига яширилган, оғзаки сўровда айтилмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, умумий қиймати 34 900 000 сўмлик 103 дона электрон тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг