Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорларга кўмак – асосий вазифалардан бири!
10233
Қонунчилик нормаларини ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига етказиш, амалиётда учраётган муаммоларни биргаликда бартараф этиш ва бу орқали тадбиркорларга ёрдам бериш божхона органларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Тадбиркорларга кўмак – асосий вазифалардан бири!

Шу сабабли, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси мутахассислари томонидан ТИФ қатнашчилари билан доимий равишда давра суҳбатлари ташкил этиб келинмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири “Авиа юклар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида  бўлиб ўтди.

Тадбир иштирокчиларига янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари билан товарлар импортида айрим турдаги товарлар учун божхона тўловларидан берилаётган имтиёзлар, божхона омборлари эгалари учун жорий этилаётган қулайликлар ва мажбуриятлар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, тадбиркорлар томонидан билдирилган бир қатор муаммолар, хусусан Божхона кодекси ва айрим қонун хужжатларининг талқини атрофлича муҳокама қилинди.

Жумладан, божхона омборларида турган товарларнинг табиий камайиши билан боғлиқ масалалар қизғин баҳсларга сабаб бўлди.

Шу билан бирга, учрашувда Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими ходимлари томонидан комплекс томонидан коррупцияга қарши курашиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар юзасидан қисқача тўхталиб ўтилиб, божхона ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан ДБҚнинг “11-08” “ишонч телефон” рақами ва “Тошкент-Аэро” ИБКнинг Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлимларига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтилди.

 

2.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг