Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тошкент вилояти ҳокимияти ҳузурида “Коррупцияга қарши курашиш мавзуси бўйича матбуот анжумани ўтказилди
1082
Коррупция – бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. Мазкур иллат демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келади, бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради ва одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб, гуллаши учун шароит яратиб беради.
Тошкент вилояти ҳокимияти ҳузурида “Коррупцияга қарши курашиш мавзуси бўйича матбуот анжумани ўтказилди

Божхона органларида бу зарарли иллат келиб чиқиш омиллари ўрганилиб, тизимли равишда профилактик суҳбат, семинарлар ёрдамида кураш олиб борилмоқда.

Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси, Тошкент вилояти ҳокимияти ҳузурида, Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий кенгашининг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари, келгусида амалга ошириш режалаштирилган лойиҳалари юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

 Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши қарорига асосан ташкил этилиб, фаолият олиб бораётган ҳудудий кенгаш аъзолари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, ташкилот раҳбарлари, шу жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Тадбирда коррупцияга қарши курашиш, коррупция ҳолатларини келтириб чиқарадиган омилларни бартараф этиш, аҳоли, хусусан, ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, мазкур йўналишда келгусида амалга ошириладиган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишда мазкур йўналишдаги ишлар кўлами, сифати ва самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Коррупция билан боғлиқ иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга ҳудудий кенгаш раиси ва мутасаддилар атрофлича жавоб қайтарди.

Божхона соҳасига доир мурожаатлар юзасидан исталган вақтда Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ҳамда вилоят божхона бошқармасининг (70) 202- 86-11 рақамли ишонч телефонларига мурожаат қилиш мумкинлиги эслатиб ўтилди.

2.11.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг