Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августдаги “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш тўғрисида”ги ПФ-6041-сон Фармони ва 2018 йил 2 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3995-сон қарори талаблари асосида институтда замонавий таълим стандартлари ва сифат жиҳатидан янгича ўқитиш тизими ўқув жараёнига босқичма-босқич татбиқ этилаётгани муносабати билан “Божхона соҳасидаги жиноятлар бўйича суд амалиёти” мавзусида институтнинг курсантлари ва тингловчилари учун онлайн давра суҳбати бўлиб ўтди.
4.11.2020
Карантин даврида макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, аҳоли даромадлари кескин пасайиб кетишининг олдини олиш мақсадида Президентимизнинг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонлари қабул қилинди.
4.11.2020
Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётини барқарорлаштириш бўйича муҳим ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда уларни экспорт қилиш учун зарур шароит ва имкониятлар яратилмоқда ва бу ўз самарасини бермоқда.
4.11.2020
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 декабрдаги 1029-сон қарори талалаблари асосида Миллий кинология Марказида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
4.11.2020
Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Янгийўл” Ташқи иқтисодий фаолият божхона постида “Божхона постларида божхона ходимларини билим савиясини ошириш, келгусида хато ва камчиликларга йўл қўймасликларини олдини олиш мақсадида товарларни ТИФ ТН бўйича тўғри таснифланиши” мавзусида ўқув семинар ташкил этилди.
4.11.2020
Барчамизга маълумки, ҳозирги замон миллий ва халқаро ҳуқуқида тобора кўп қўлланилаётган атамалардан бири бу коррупциядир.
4.11.2020
Давлат божхона қўмитаси Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” темир йўл чегара-божхона пости ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Чегара қўшинлари билан ҳамкорликда йирик миқдордаги гиёҳванд моддаларни республикамиз ҳудудидан қонунга хилоф тарзда олиб ўтишга бўлган уринишни фош этишди.
4.11.2020
Божхона тўловларидан бўйин товлаш мақсадида четдан олиб кирилаётган товарларга доир маълумотларда божхона ходимларини чалғитишга бўлган уринишлар ўз вақтида фош қилинмоқда.
4.11.2020
Амалдаги тартибга кўра юртимиздан экспорт қилинаётган мева-сабзавот маҳсулотлари божхона кўригидан озод этилган бўлиб, хавфни бошқариш тизими орқали асосан “яшил” ва “сариқ” йўлаклар орқали тез фурсатларда божхона расмийлаштируви ҳамда назоратидан ўтказилмоқда.
4.11.2020
Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари республикамиз ҳудудидига кўп миқдордаги товар моддий бойликларини божхона назоратидан яширинча олиб киришга доир навбатдаги найрангга чек қўйишди
4.11.2020
Бугун амалдаги қонунчилик талабларига кўра давлатимиз бюджетига тўланиши лозим бўлган божхона тўловларидан бўйин товлаш мақсадида, божхона ходимларининг кўзини “шамғалат” қилишга уриниш ҳолатлари, афсуски, кўп учрамоқда.
4.11.2020
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
3.11.2020
Ёш-у қари хуш кўриб нишонлайдиган Янги йил байрамини барчамиз интиқиб кутамиз. Айрим уддабурон “тадбиркор”лар эса янги йил тадоригини кўришга аллақачон ҳозирдан бел боғлашган кўринади. Пиротехника воситаларини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари тизимли равишда кураш олиб боришмоқда.
3.11.2020
Божхона органлари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши самарали кураш олиб борилмоқда, аммо мўмай даромад илинжида ноқонуний даромад орттириш мақсадида бўлган фуқаролар ҳамон учраб турибди.
3.11.2020
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3693-сонли Қарори ва ушбу Қарор асосида 2018 йил 8 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Р-5350-сонли Фармойишида қўшилган қиймат солиғидан имтиёз қўлланиладиган товарлар рўйхати келтирилган. Мазкур рўйхат бўйича “натрий сульфит” товарига божхона тўловларидан имтиёз берилиши белгиланган.
3.11.2020
Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
3.11.2020
Сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларни юртимизга турли найранглар билан олиб киришга бўлган уринишларни божхоначиларимиз ўз вақтида бартараф этишмоқда.
3.11.2020
Божхона ходимлари томонидан божхона чегаралари орқали товар моддий бойликларнинг яширин тарзда олиб ўтилишига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
3.11.2020
Амалдаги тартибларга кўра, мамлакатимизда пиротехника воситаларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, мамлакатимизга олиб кириш, ташиш, сақлаш ва сотиш тақиқланган. Бироқ қонунларни четлаб ўтишга уринаётган уддабуронлар ҳамон учрамоқда.
2.11.2020
Бухоро вилояти божхона бошқармаси томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилояти бўлими масъул ходими ва бошқарманинг Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими ҳамда бошқарманинг ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти билан ҳамкорликда божхона хизмати органларнинг ёш ходимлари ўртасида “Посбониман муқаддас юртнинг” мавзусида иншо ва шеърий танловнинг биринчи босқичи бўлиб ўтди.
2.11.2020