Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
118,6 миллион сўмлик пиротехника воситаларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш фойда бермади
1280
Ёш-у қари хуш кўриб нишонлайдиган Янги йил байрамини барчамиз интиқиб кутамиз. Айрим уддабурон “тадбиркор”лар эса янги йил тадоригини кўришга аллақачон ҳозирдан бел боғлашган кўринади. Пиротехника воситаларини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари тизимли равишда кураш олиб боришмоқда.
118,6 миллион сўмлик пиротехника воситаларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш фойда бермади

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари вилоят Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Жиззах вилоятининг Пахтакор тумани ҳудудида пиротехника маҳсулотларини ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Ўтказилган тадбир давомида фуқаро Т.Т. шартли харидорга ўзининг бошқарувидаги  “Ласетти” русумли автотранспорт воситасига юкланган,  умумий қиймати 97 миллион сўмлик 120 004 дона пиротехника воситаларини сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ўтказилган яна бир тадбир давомида фуқаро С.Н. бошқарувидаги “Спарк” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинанинг салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган  умумий қиймати 21,6 миллион сўмлик 18 062 дона пиротехника воситалари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

3.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг