Ислоҳотлар самарасини биргина Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан амалга оширилган ишларнинг рақамлардаги ифодасида ҳам кўришимиз мумкин, яъни 2020 йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида, бошқарма томонидан 21824 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилди.
Вилоятда экспорт божхона режимига расмийлаштирилган товарлар ҳажми 154,2 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Экспорт товарларининг асосий қисмини мева-сабзавот маҳсулотлари, тўқимачилик маҳсулотлари, калава ип маҳсулотлари ва бошқа саноат маҳсулотлари, импорт товарларини эса технологик-ускуналар, кимё саноати маҳсулотлари, тўқимачилик маҳсулотлари ва бошқа маҳсулотлар ташкил этди.
Наманган вилоятида экспорт қилинган товарларнинг катта улуши Россия, Қирғизистон, Хитой, Қозоғистон, Туркия, Украина, Германия, Польша, Италия, Португалия мамлакатларига тўғри келган бўлса, товарларнинг импорти асосан Хитой, Россия, Қозоғистон, Швейцария, Туркия, Корея, Япония, каби мамлакатлардан амалга оширилган.
Бошқарма томонидан 2020 йилнинг ўтган 10 ойи давомида импорт қилинган товарларга қонунчиликда белгиланган ставкалар асосида жами 1 трлн. 130,6 млрд. сўм миқдорида божхона тўловлари ҳисобланиб, шундан 815,9 млрд. сўм қисмига божхона тўловларидан имтиёзлар берилди ҳамда давлат бюджетига 314,7 млрд. сўм ундирилди.
Айтиш жоизки, мамлакатимиз равнақи учун ўз ҳиссасини қўшаётган тадбиркорларимизга божхона органлари амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда улар билан ҳамкорлик қилишга доимо тайёр.
4.11.2020