Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ноқонуний иш – келтирар ташвиш
1023
Сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларни юртимизга турли найранглар билан олиб киришга бўлган уринишларни божхоначиларимиз ўз вақтида бартараф этишмоқда.
Ноқонуний иш – келтирар ташвиш

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона пости ходимлари томонидан ана шундай ҳолатларнинг бир нечтаси аниқланди.

Хусусан, мазкур постга қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Т.З. бошқарувидаги “DAF XF 95.480” русумли автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганида, автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 10,4 миллион сўмлик 200 дона пробиркада “Sodium Herapin Gel” дори воситалари борлиги маълум бўлди.

Яна бир ҳолатда, ушбу пост орқали юртимизга кириб келган фуқаро В.А. бошқарувидаги “Man ТGS 18480” русумли автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганида, унинг салон қисмида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган, умумий қиймати  60 миллион сўмлик 60 дона “Xerox” номли рангли принтер бўёқлари борлиги аниқланди.

Шунингдек,  Яллама” чегара божхона пости ходимлари фуқаро Н.Х. бошқарувидаги “MAN F2000” русумли автотранспорт воситасини божхона кўригидан ўтказишганида, автотранспорт воситасининг салон қисмида оғзаки сўровда айтилмаган, ҳужжатларда кўрсатилмаган, умумий қиймати 26,3 миллион сўмлик уяли телефонлар ва 20 грамм тилладан ясалган заргарлик буюмлари яширилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

3.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг