Бухоро вилоят божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Бухоро шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди.
Тезкор тадбир давомида, фуқаро Ш.Д умумий қиймати 6,8 миллион сўмлик пиротехника воситаларини ноқонуний тарзда сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
2.11.2020