Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Ҳазорасп туманида пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида, фуқаро Р.А.га тегишли бўлган 1 дона полиэтилен сумка ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу сумкада ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган 130 қути жами 7 800 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
3.11.2020